title image
About us

Маълумотлар:

ТН ВЭД (Товарнинг ташқи иқтисодий фаолият номенклатураси - ТТИФН) кодини аниқлаш жуда муҳим. Бу Ўзбекистонга импорт ва экспорт қилишга рухсат берилган ҳамма товарларни халқаро стандарт асосида ягона тизимга келтирилган классификатор бўлиб, ҳар бир товар позициясига бириктирилган ўнта рақамдан иборат уникал рақамли код. Масалан, қайта ишловчи фрезер марказ ёғочни қайта ишлаш учун 8465 91 100 0 ТН ВЭД кодига эга, метални қайта ишлаш учун – 8457 10 100 8.


Муҳим!!! Ўзбекистон Республикаси божхона органлари агар ҳар бир товар позицияси учун ТН ВЭД коди кўрсатилмаган бўлса, импорт шартномасини рўйҳатдан ўтказмайди.
ТН ВЭД коди импорт пошлина ставкасини аниқлашда ва импортни божхона тозаловида божхона тўлови қийматини ҳисоблашда зарур бўлади.
Худди шундай эсингиздан чиқарманг, Ўзбекистон Республикаси божхона қонунчилигида бир қатор товар позицияларини божхона расмийлаштирувидан ўтказишда ҳар хил имтиёзлар кўзда тутилган (масалан, шахсий эҳтиёж учун олиб кирилган импорт технолигик ускуналар ва ҳ.к.). Имтиёздан фойдаланиш учун, сизнинг товарингизни ТН ВЭД коди Ўзбекистон Республикаси давлат органлари қарорига тўғри келадиган иловада кўрсатилган ТН ВЭД кодига мос келиши керак.

Менинг товаримга ТН ВЭД кодини қандай аниқлаш мумкин?

Товарнинг ташқи иқтисодий фаолият номенклатураси классификатори – бу еттита муҳрли сир эмас, сиз омадингиз келганда ва аниқ чаққонлик қилган ҳолда, эҳтимол товарингизга тўғри келадиган ТН ВЭД кодини тўғри аниқлай оласиз.
Аммо биз ўз мижозларимиздан бу ишни профессионалларга топширишларини тавсия қилган бўлар эдик.


ТН ВЭД коди бўйича эксперт хулосаларини бериш учун ОАО «Ўзбекэкспертиза» ихтисослаштирилган орган ҳисобланади.
Манзили: Тошкент шаҳри, Паркент кўчаси, 51, мўлжал – Шастри чоррахаси. Телефонлар: 238-53-67; 238-53-68. 
Хоразимдаги манзили: Ургенч шахри, Анна Герман кучаси, 


Телефонлар:  
Иш жадвли: душанбадан жумагача 9-00 дан 18-00 гача.
Эксперт хулосасини олиш учун Сиз ОАО «Ўзбекэкспертиза» га Хитойдан сотиб олмоқчи бўлган товарингизни барча позицияларини кўрсатиб, буюртма беришингиз керак бўлади. Хулоса бериш ОАО «Ўзбекэкспертиза» тарифларига биноан пул тўлаш асосида амалга оширилади.

Хитойдан Ўзбекистон Республикасига юкни келтиришга USKUNALAR.UZ савдо компанияси билан намунали шартнома тузиш учун сизга шартномалар тузиш бўлими мутахассисларига қуйидаги маълумотларни тақдим этишингиз керак бўлади:
а) товарнинг аниқ номи (модели, техник характеристикаси) ва унинг ишлаб чиқарувчиси / савдо компанияси контактларини кўрсатиш (телефон рақами, факс, электрон почта, мулоқат қилувчи шахс).
б) сотиб олувчининг аниқ реквизитлари. Юридик шахс учун – фирманинг номи, шартномани имзоловчи ваколатли шахснинг исми, сотиб олувчи ва юкни қабул қилувчининг реквизитлари. Якка тартибдаги тадбиркор учун – паспорт нусхаси, патент нусхаси.
в) товарга пул тўлаш тури.
г) товар тўғри келадиган ТН ВЭД коди тўғрисида ОАО «Ўзбекэкспертиза»нинг эксперт хулосаси.
д) товар тўғри келадиган стандарт тўғрисида «Ўзстандарт» Агентлигининг эксперт хулосаси (агар товар мажбурий сертификация қилиниши керак бўлса).
Амалиётда товарга пул тўлашнинг уч тури қўлланади:
а) сотувчининг ҳисоб рақамига банк орқали тўғри пул ўтказиш (бу ҳолатда Хитойдаги танланган ишлаб чикарувчи ёки сотувчи савдо компаниясига);
б) Хужжатли аккредетив чикарилганидан кейин (сиз берган буюртмангизни умумий кийматини 15% олдиндан тулов колган 85% ёки 100% кисмини шартномада курсатилган манзилга етказиш учун хитой божхона кумитасидан тегишли хужжатларни Узбекистондаги тегишли банк муассасига етказилганидан кейин ёки юк узбекистон худудига етиб келиб божхона расмийлаштируви ва кузатувидан утганидан кейин ИМ70-ИМ74 режим божхона назоратига олинганлик хакидаги деклоратцияни такдим килингандан кейин 5-кун ичида шартномада курсатилган пулни Хитойдаги танланган ишлаб чикарувчи ёки сотувчи савдо компаниясига утказилиб);берилади.
в) Банк кафолати? ( шартномада курсатилган экспорт килувчи компания хисоб ракамига олдиндан 100% ёки 30%, 70% пул маблагларини кучиришингиз учун хитой тамон банкидан шу % микдорда булган банк кафолатини Узбекистон банклари талаб килади);
г) Пафактум шарти? (шартномада курсатилган юу буюртмачи манзилига етказилгандан кейин пул маблаги тулик утказилиши);
Хозирги кунда Узбекистон банкларининг юкорида курсатилган 3-та шарларда четдан юк келтириш ва пул маблагларини банк муассасалари ёрдамида пул кучириш учун шартнома шартларида каттий шу талабини куймокда. 

Муҳим! Ёдингизда бўлсин, товар учун тўловнинг ҳар қандай тури Сизга хизмат кўрсатаётган банк билан келишилган бўлиши керак. Ўша ерда Сиз юқорида кўрсатилган банк операцияларининг бошқа сифатлари ҳақида батафсил ахборот олишингиз мумкин.
Агар Сиз банкдан кредит олишни ёки лизинг компаниялари орқали сотиб олишни расмийлаштирмоқчи бўлсангиз, бу ҳақида албатта хабар беринг. Молиялаштирувчи ташкилот шартномага қўшимча банд киритишни талаб қилишга ҳақлидир (масалан, Performane Bond шартноманинг кўнгилдагидек бажарилишида банк кафолатини берилиши, аванс тўловини қайтариш кафолати Advance Payment Guarantee, ихтисослаштирилган халқаро компаниялар кучи билан юкни ортиш олдидан текширув ўтказиш, Швейцариянинг «Societe Generale de Surveillance»га ўхшаб, Британиянинг «Intertek International LTD» ва ҳ.к.). Ҳамма ушбу хужжатларни тайёрлаш – узоқ ва қийин процессдир.

Хитой ускуналари сифатлими?


Ҳар хил хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг нархи ва сифати бўйича таклифларини солиштириб бир хулосага келиш мумкин: Хитой ускуналари – ишлаб чиқарувчилар учун тўғри келадиган энг арзон техника, у ўзини етарли тез даражада оқлай билади.

Cифати бўйича келиб чиқиши мумкин бўлган шикоятларни олдини олиш учун биз ўз мижозларимизга фақат Хитойнинг йирик ва текширилган ишлаб чиқарувчи заводлари билан хамкорлик қилишларини тавсия этамиз. Энг ишончли йўли – бу USKUNALAR.UZ савдо компаниясининг излаш хизматидан фойдаланишдир.
Тайёр ускунани сони ва сифати бўйича заводнинг ўзида бизнинг мутахассисларга текширувдан (инспекция) ўтказишни топширсангиз, cизлар учун ортиқча қадам бўлмайди. Бу билан cиз, юкингиз жойланган контейнерни очганингизда ҳар хил нохуш «сюрпризлардан» ўзингизни сақлаган бўласиз.


Аммо барча Хитойда ишлаб чиқарилган ускуналарга cиз ва cизнинг бизнесингиз учун асосий гарант - заводнинг 1 ЙИЛ муддатли кафолатининг мавжудлигидир. Агар асосий детал ва узелларида қандайдир камчиликлар аниқланса, сиз енгилгина кафолатланган хизмат ҳуқуқидан фойдаланишингиз ва номаққул дефект детални бепул алмаштиришни талаб қилишингиз мумкин. Завод кафолатининг шартлари ва рекламация бериш тартиби USKUNALAR.UZ  савдо компанияси билан тузиладиган шартномада батафсил кўрсатилган.          

 Ўзбекистонга юкни келтириш неча пул туради?


USKUNALAR.UZ савдо компанияси “Халқаро тижорат тушунчалар талқини - 2010” (ИНКОТЕРМС 2010) бўйича “CIP Ўзбекистон шаҳри” шарти билан юкни келтириб беради.
  Юкни Хитойдан Ўзбекистонга келтириш нархи қуйидагиларни ўз ичига олади:
а) EXW ёки FCA (ИНКОТЕРМС 2010) шарти билан товарни (маҳсулот) нархи.
б) Хитойдаги юкни Узбекистонга экспорт килувчи савдо компанияси (а) банди қийматидан 2% дан 12% гача).
в) юкни йўлдаги суғуртаси (а) банди қийматидан 0,6%).
г) банк харажатлари (Хитой банкларининг пулларни ўтказиши учун комиссияси).
д) транспорт харажатлари.
е) товарни заводда инспекция қилиш (мижознинг ҳоҳиши бўйича).
Зарур! Хитойдаги юкни Узбекистонга экспорт килувчи савдо компанияси ўзининг комиссиясини ҳисоб-китобида регрессив шкалани қўллайди: Сизнинг буюртмангизни қиймати қанчалик юқори бўлса, комиссия нархи шунчалик паст бўлади.                                                                                                                                        

Хитойдан Ўзбекистонга юкни олиб келиш қанча туради?
Олиб келиш нархини Сизни юкингизни келтириб берувчи транспорт компанияси (агент) аниқлайди, ва у камида учта факторга боғлик:
а) Хитойдан жўнатиладиган манзил
б) Ўзбекистонга келадиган манзил
в) юкингизни физик ўлчамларига (габарит ўлчови, оғирлиги, хажми).
Биринчи иккита манзил, ўйлаймизки савол туғдирмайди. Оддий арифметика, икки манзил оралиғидаги масофа қанча катта бўлса юкни келтириш шунча қиммат бўлади.
Аниқ физик ўлчамларни билишни муҳимлиги Сизни юкингизни қандай контейнерга жойлаштиришни аниқлаш учун керак бўлади.
Бир неча мижозларнинг буюртмаси консолидация (бирлаштирилганда) қилинган ҳолда сиз фақат контейнерда юкингиз эгаллаган ҳажмдаги қисмига пул тўлайсиз.
Эсингизда бўлсин, тез синувчан (мўрт) юкни ташилганда, йўлда синиш эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда унинг устига «иккинчи қаватига» ҳеч нарса юкланмайди. 

Аммо контейнернинг нархи - бу унинг ҳажми учун, яъни сиз юкингизни устидаги ҳаво учун ҳам пул тўлашингизга тўғри келади.
Транспорт агентларининг нархи бозордаги жорий аҳвол оқимига боғликдир. Жорий келтириб бериш нархини сиз USKUNALAR.UZ савдо компаниясининг мутахассисларидан билишингиз мумкин.

Стандартини қандай аниқланади?


Сизнинг товарингизни мажбурий сертификация қилиш керак бўлган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси божхона органлари стандартини (ГОСТ, ОСТ) кўрмасдан импорт шартномасини рўйҳатдан ўтказмайди.
Биз ўз мижозларимизга аввалдан ихтисослаштирилган орган – «Ўзстандарт» Агентлигига (Синов ва сертификация Республика маркази) мурожаат қилиб, аниқлашларини маслаҳат берамиз.
Манзили: Тошкент шаҳри, Форобий кўчаси, 333 А, мўлжал – Чорсу метро станцияси. Тел.: 244-96-01.


Хоразимдаги манзили: 
Иш жадвали: душанбадан жумагача 9-00 дан 18-00 гача.
Эксперт хулосасини олиш учун Сиз Марказга Хитойдан сотиб олмоқчи бўлган товарингизни барча позицияларини кўрсатиб, буюртма беришингиз лозим бўлади. Хулоса бериш «Ўзстандарт» Агентлигининг тарифларига биноан пул тўлаш асосида амалга оширилади.

Сотиб олинадиган товарга қандай пул тўланади?


Товарга тўлов схемаси ишлаб чиқарувчи / савдо компаниясининг молия сиёсати билан боғлик. Одатда сизнинг товарингизни ишлаб чиқаришни бошлаш учун 30% дан кам бўлмаган олдиндан тўловни амалга оширмоқ керак бўлади. Замонавий Хитой бозорининг алоҳидалиги шундан иборатки, ишлаб чиқарувчиларнинг озгинагина улуши тайёр товарни юклагунга қадар сўнгги ҳисоб китобни талаб қилади. Мураккаб технологик ускуналар буюртма қилинган ҳол бундан мустасно, қачонки уни шеф-монтажи, пуско-наладка ва ишга туширишни(эксплуатация) амалга ошириш учун инженерларни келиши керак бўлса. Бундай буюртмалар учун қуйидаги схема қўлланади: олдиндан тўлов 30% дан кам бўлмаган миқдорда, 70% юклашдан аввал. 

«ИНКОТЕРМС» нима?


«ИНКОТЕРМС» (инглиз. «INCOTERMS») бу Халқаро савдо палатаси ишлаб чиққан, савдо тушунчаларининг (терминларининг) Халқаро қоидасидаги талқини. «ИНКОТЕРМС» редакцияларининг бир қанчаси амалда бўлиб, унинг охиргиси 2009 йилда чиққан ва (2010 йилнинг 1 январидан бери амалиётда қўлланилади).
Савдо терминлари, агар уларнинг талқини ҳақида «ИНКОТЕРМС» да гап борар экан, олди-сотди шартномаларининг асосий шартларининг ҳар хил турлари, сотувчи ва сотиб олувчининг шартнома бўйича ўзларининг мажбуриятларини бошланиш даври билан алоқадор, сотувчидан сотиб олувчига маҳсулотнинг тасодифан нобут бўлиши (бузилиши) ҳавфини ўтиши ва бошқа масалалар белгиланади.


«ИНКОТЕРМС-2010» га биноан CIP Ўзбекистон Республикаси (Фрахт/ташиш ва суғурталаш қадар тўланган….) шартлари, сотувчи (бу ҳолда Хитойдаги ишлаб чикарувчи ёки сотувчи савдо компанияси) юкни қисман ҳавфдан ёки бутунлай бузилишидан ёки йўлда йўқотишдан суғуртасини таъминлашни ва уни транспорт агентига топширишини Ўзбекистонлик олувчига жўнатиш учун эканини билдиради. Унда жўнатиш пули шартномада кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси худудидаги манзилга қадар тўланади (мисол учун CIP «Чуқурсой» т/й станцияси, CIP Самарқанд ва ҳ.к.).
    EXW (Франко завод) шартида ишлаб чиқарувчи/савдо компанияси товарни транспортга ортишга ҳамда товарни экспорт қилиш учун божхона тозаловига жавоб бермайди. Деярли товарнинг нархи EXW шартида, уни омборхонадан ўзи олиб чиқиб кетиш демакдир. Шундай қилиб, бу керакли муолажалар  USKUNALAR.UZ савдо компанияси мутахассисларининг кучи билан ташкил этилиб, сўнгра юкни CIP Ўзбекистон Республикаси шарти билан Ўзбекистондаги олувчига етказиб берилади. Ортиш ва божхона олди тўловлари товарнинг нархига киритилади.
EXW шартидан фарқли ўлароқ FCA (Франко ташувчи) шартида товарни транспортга ортиш ва уни экспорт қилиш учун божхона тозалови ишлаб чиқарувчи/савдо компанияси ҳисобидан амалга оширилади.


Кўпинча FCA шартини FOB (Франко борт) шартлари билан адаштиришади. Эсингизда бўлсин!!!, FOB термини товарни факат денгиз ёки ички сув транспорти орқали ташилганда қўлланиши мумкин. Бошқа ҳар қандай ташиш кўриниши танланганда «FCA шарти» термини қўлланилади.                                                                   

Қандай юкларни Хитойдан Ўзбекистонга келтириш мумкин?


USKUNALAR.UZ жамияти Хитой қонунлари билан экспорт қилиш учун тақиқланмаган ва Ўзбекистон қонунлари билан импорт қилиш учун тақиқланмаган барча турдаги юкларни Ўзбекистон Республикасига келтириб беришни амалга ошира олади. Темир йўл контейнери, фурали автомобиль ва бошқа минимал бир транспортга жойлашадиган ҳажмдаги юк афзал жўнатув ҳисобланади. Агар кичик ҳажмдаги юк бўлса, уларни бир неча харидорларнинг юклари билан консолидацияси (жамлашни) ташкил этилади, бу эса кўп вақтни олади.  

Юкни Хитойдан Ўзбекистонга қандай транспорт турлари билан келтириш мумкин? 


Умуман олганда – барчасида. Аммо USKUNALAR.UZ савдо компанияси амалиётида Хитой – Козоғистон – Ўзбекистон йўналиши бўйича темир йўл орқали юкларни келтириб бериш кенг қўлланмоқда.
Темир йўл платформаларига юкланадиган 20 ва 40 Фунтлик стандарт контейнерлардаги юкларни олиб келиш энг қулай ва таниқли ҳисобланади. Аммо, бу ерда ҳам ўзининг қийинчиликлари (камчиликлари) бор. Платформанинг ўлчами битта 40 ёки иккита 20 Фунтлик контейнерни жойлаштиришга мўлжалланган. Шунинг учун, агар сиз битта «йигирматалик» олиб келаётган бўлсангиз, бунга тўғри келадиган иккинчисини кутишга тўғри келади.
Ҳар бир контейнер ёпилганда уларга тамға (пломба) қўйилади. Пломбанинг бутлиги – Сизнинг юкингизга йўлда ҳеч ким қўл урмаганлиги, ҳақида кафолатдир.

Ассалому алайкум !!! 

Хурматли тадбиркорлар Хонимлар ва Жаноблар USKUNALAR.UZ сайти кузатувчилари бу муълумотларни такдим килишимиздан максад биз олиб келадиган ускуналар ва таклиф киладиган техникалар ёки ишлаб чикаришда зарурий хомашёларни  Хитой давлатиниг куплаб шахарларида булиб заводларда текширувлар утказиб сифати буйича ишонч хосил килиб заводлар билан ишлаймиз бу албатта USKUNALAR.UZ компаниясининг эртангги куни мижозларимизнинг бизга бўлган ишончларини ортишига замин яратади.

Вахтимизнинг куп қисмини Хитой давлатида утказишга харакат киламиз. Хитой бозори ва малумотлар буйича дунёдаги енг йирик худуд хисобланади. Бу худудларда завод, фабрикаларда булиш урганиш негизида куп  машаккатли  мехнат ва сармоя ётади. Буни тадбиркорларимиз тушунишлари керак. Бизнинг жамоамиз куп йиллик тажриба ва турли хил ходисаларни ўз бошидан ўтказиб кўриб ишлаб келмоқда. Икки давлат уртасидаги турли хил шартномавий муаммолар тушунмовчиликлар юзага келиши табий хол. Шундай вазият хич бир энди иш бошлаган тадбиркорда бўлмаслигига ким кафолат бера олади?. Табийики бизнинг USKUNALAR.UZ  компанияси кумагидан окилона ва самарали фойдаланинг бизнинг харакатимиз мехнатимиз ва билимимиз сизлар учун хизмат килади. Ўз орзу-хавасингизни ва мисколлаб ортирган сармоянгизни таваккалчиликдан асранг.

Пул чунтагимда узим Хитойга бориб келаман барча масалаларни пул билан хал кила оламан деган фикир сизда болса хато киласиз!. Сиз Хитой давлатига бориб кайси шахардан сизга керакли ускунани топиш, уни сифатини аниклаш, юкни манзилга етказиш, хужжатларни таёёрлаш буйича масалалар сизни чартатиб куйиши аник. Яна юк сиз кутгандек тулик хеч камчиликсиз етиб келса. Хитой бозоридан ниманидир танлаб сотиб олиш бу сизнинг кизикувчанлигингиз жуда кимматга тушиб кетиши мумкун таваккалчиликка йул куйманг. Бизнинг максадимиз битта сизни химоялаш ва ёрдам бериш. Бу дегани биз билан ишланг демокчи эмасмиз хохлаган корхона ва  хизматларидан фойдаланишингиз мумкун лекин хар ким уз тушунадиган ишини килгани тугри деб хисоблаймиз.

Биз бу маълумотларни  бежизга сизнинг этиборингизга хавола этаётганимиз йук. USKUNALAR.UZ  компанияси Хитойдаги  турли шахарлар аро изланишларимизни куриб хулоса чикаринг. 

Сизлар хам ўз бизнесингизни  бошлашингизга туртки болсин, имкониятлардан тугри самарали фойдаланинг демокчимиз.

Хурмат билан !!!   

USKUNALAR.UZ  Компанияси маъмуряти. 

Фаррош бўлолмаган бизнесмен.

Бир киши «Microsoft» компаниясига фаррош бўлиб ишлаш учун келибди. Кадрлар бўлимида у бир нечта тестлардан, суҳбатдан ўтибди ва унга дейишибди:
— Табриклаймиз, сизни ишга қабул қиламиз. Бизга ўз e-mailингизни қолдиринг, иш жадвали ҳақида маълум қиламиз.
— Кечирасиз, менинг компьютерим йўқ,– дебди бояги киши, – электрон почтам ҳам йўқ.
— Афсуски, у ҳолда сизни ишга қабул қилолмаймиз. «Microsoft»нинг барча ходимлари билан e-mail орқали алоқа қиламиз ва ишимизнинг асосий қисми компьютерлар билан боғлиқ. Шунинг учун сизни ишга ололмаймиз.
Бечора киши ташқарига йўл олибди ва компьютер учун қандай қилиб пул топишни ўйлай бошлабди. Чўнтагида атиги 30 доллар пули бор экан. Қараса, нарироқда бир фермер боғидан териб келган олмаларини сотаётган экан. У 10 кило олма сотиб олибди ва гавжум кўчалардан бирига бориб олма сота бошлабди. Икки соатда унинг пули икки баробар, олти соатдан кейин эса 10 баробарга кўпайибди. У «Microsoft»га ишга кирмасдан ҳам яшаш мумкинлигини тушунибди.
Бир қанча вақтдан кейин эркак автомобиль сотиб олибди, аввалига кичик дўкон, кейинроқ магазин очибди. Беш йилдан кейин супермаркетлар тармоғини ташкил қилибди. Шундан сўнг у бизнесини суғурта қилдирмоқчи бўлибди, суғурта агенти эса ундан элкетрон почтасини қолдиришни сўрабди. Бизнесмен худди бир неча йил олдинги сингари унда e-mail ҳам, компьютер ҳам йўқлигини айтибди.
– Қойил! – дебди суғурта агенти, – компьютерингиз йўқ бўлатуриб шундай бизнесга эга экансиз! Агар комьютерингиз бўлганида ким бўлардингиз экан?!
Бизнесмен унга жилмайиб жавоб қайтарибди:
– У ҳолда «Microsoft»да фаррош бўлардим.

USKUNALAR.UZ kompaniyasi  jamoamiz sizning vaqtingizni va pulingizni tejagan holda Xitoy davlatida ishlab chiqarilgan dunyoning mashhur firmalaridan ishlab chiqarish uskunalar, ehtiyot qismlar va xomashyo yetkazish bilan shug'ullanib kelmoqda. 

 

Biz bilan aloqa qilishingizni va sizga xizmat ko'rsatish sifatini oshirish maqsadida ushbu tizim yаratildi va sizga xizmat qilishlik uchun taqdim etmoqdamiz. O'ylaymizki biz bilan birga boshlangan biznesingiz albatta muvaffaqiyat qozonadi. Zero omad albatta kuchlilarga kulib boqadi. 


Endilikda ushbu ilovadan siz uskunalar.uz saytida mavjud bolgan barcha uskunalar haqida xabardor bo'lishingiz, оnline tarzda biz bilan ushbu ilova orqali oson bog'lana olishingiz;
Qo'ng'iroq qilish tugmasi orqali 24 soat xizmat ko'rsatuvchi xodimlardan kerakli tavsiyalar olishingiz mumkin.


Ozingiz xoxlagan uskunani buyurtma qilishingiz, va yana boshqa ko'plab qulayliklar sizni kutmoqda.


Sizga xizmatimiz manzur bo'lganidan xursadmiz!

 

Xurmat bilan !!!

USKUNALAR.UZ Kompaniyasi.